Тадбиркорлар мурожаатлари манзилли ўрганилмоқда
2026-09-23 16:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор қабул қилиш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш мақсадида Фарғона туманида ташкил этилган махсус штаб томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигида ўтказилган мулоқотда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Билдирилган мурожаатларнинг ҳар бири масъуллар кесимида кўриб чиқилиб, уларни ўз вақтида ва амалий жиҳатдан ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ҳамда уларнинг мурожаатларини манзилли ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.







