Беларуслик инвесторлар билан қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда
2026-09-22 17:25:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятида амалий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикасининг Минск вилояти ижроия қўмитаси раиси Алексей Кушнаренко бошчилигидаги делегация Фарғона туманидаги “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида беларуслик инвестор томонидан ташкил этилган “Fermi 777” МЧЖ хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.
Делегация аъзоларига корхонада мева-сабзавот маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш, саралаш, музлатиш, сақлаш ва экспортга тайёрлаш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Корхонада, хусусан, малина, гилос, қорақат ва қулупнай каби экспортбоп маҳсулотлар халқаро талаблар асосида сараланиб, музлатилган ҳолда қадоқланади. Тайёр маҳсулотлар Россия, Туркия, Беларусь ва Қозоғистон каби давлатларга мунтазам экспорт қилинмоқда.









