Фарғона ва Минск вилоятлари ўртасида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
2026-09-22 17:20:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Беларусь Республикасининг Минск вилояти ижроия қўмитаси раиси Алексей Кушнаренко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда икки ҳудуд ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, янги инвестиция ва кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.









