Камбағалликни қисқартириш бўйича маҳаллада ишлар ташкил этилди
2026-09-19 19:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ИИБ бошлиғи, полковник М.А. Қундузов томонидан камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан “Хуроба” МФЙда маҳалла еттилиги билан амалий ишлар ташкил этилди.
Учрашув ва ўрганишлар давомида маҳалладаги камбағал оилалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Мазкур йўналишдаги ишлар маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда изчил давом эттирилмоқда.



