"Хўжа Аҳмад Вале" мақбарасини реконструкция қилиш ишлари бошланди
2026-09-16 14:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани марказидаги "Чинор таги" истироҳат боғи ҳудудида жойлашган "Хўжа Аҳмад Вале" мақбарасини реконструкция қилиш ишлари бошланди.
Мақбарани реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида қурилиш ишларига старт берилиб, мазкур жараённинг дастлабки рамзий тадбири ўтказилди.
Тадбирда Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар томонидан мақбара деворига рамзий равишда илк ғишт қўйилди.
Мазкур бунёдкорлик ишлари "Хўжа Аҳмад Вале" мақбарасини ободлаштириш, тарихий-маданий мерос объектини асраб-авайлаш ҳамда ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.









