Обод маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи машғулотлар бошланди
2026-09-11 19:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2026 йил 9 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида амалий ишлар бошланди.
Хусусан, туманнинг “Обод” маҳалласида 30 нафар хотин-қиз иштирокида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган жисмоний машғулотлар йўлга қўйилди.
Машғулотлар давомида иштирокчиларга мунтазам жисмоний фаоллик билан шуғулланиш, соғлом овқатланиш ва пиёда юришнинг инсон саломатлиги учун аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.
Туман ҳокими ўринбосари Ҳ. Абдуғаниева томонидан “Соғлом овқатланиш, 500 қадам юриш, жисмоний ҳаракат — соғлиқ гарови” мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур машғулотларни мунтазам ташкил этиш орқали аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва саломатликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



