“Чимён Чашмаси” МЧЖ фаолиятида тупроқ намуналари олинди
2026-09-11 19:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 184-сон Фармонининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13-бандига асосан, Фарғона туманида фаолият юритаётган “Чимён Чашмаси” МЧЖда тегишли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур жараён доирасида 2026 йил сентябрь ойида корхонанинг тегишли ҳудудларидан таҳлилий лаборатория бўлими мутахассислари томонидан тупроқ намуналари олинди.
Ҳозирда олинган намуналар бўйича таҳлил ишлари давом этмоқда. Якуний натижалар тегишли тартибда расмийлаштирилади.


