Фарғона туманлик ўқувчи халқаро SAT имтиҳонида 1460 балл тўплади
2026-09-11 16:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-“А” синф ўқувчиси Абдуғаниев Исломжон халқаро SAT имтиҳонида 1460 балл натижани қўлга киритди.
Ёш билимдоннинг ушбу натижаси унинг таълим олишга бўлган интилиши, изланиши ва ўз устида мунтазам ишлаётганидан далолат беради.
Исломжон нафақат таълимда, балки IT соҳаси ҳамда спортнинг шахмат турига ҳам катта қизиқиш билдиради. У “Беш ташаббус” мусобақаларининг шахмат бўйича туман босқичида ғолибликни қўлга киритган.
Шунингдек, 2025–2026-ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ўртасида ўтказилган “Раҳбар кубоги” мусобақасининг шахмат йўналишида иштирок этиб, вилоят босқичида 2-ўринни эгаллаган.
Исломжон Абдуғаниевни халқаро SAT имтиҳонидаги юқори натижаси ҳамда шахматдаги ютуқлари билан самимий муборакбод этамиз. Унга келгусидаги ўқишлари, изланишлари ва барча эзгу мақсадларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

