Ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
2026-09-10 17:05:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” муносабати билан Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёш тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашув давомида ёш тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишилиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, аҳоли гавжум ҳудудларда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинди.
Ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ва янги имкониятлар яратиш юзасидан фикр алмашилди.



