Болалар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиб қилинди
2026-09-10 16:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидаги ихтисослаштирилган мактабда ўқувчилар иштирокида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, болалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш мақсадида профилактик-тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш, светофор ва йўл белгилари талабларига амал қилиш, велосипед ҳамда бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳар бир ҳаракат иштирокчисининг масъулияти муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Зеро, болалар хавфсизлиги — барчамизнинг умумий масъулиятимиз!


