15 минг АҚШ доллари — алимент учун олдиндан тўланди!
2026-09-10 15:35:00 / Янгиликлар

Ойма-ой кутиш эмас — фарзандлар келажагини олдиндан ўйлаш!
Бюронинг Фарғона туман бўлимида мавжуд мазкур ижро ҳужжати асосида ижро ҳаракатлари олиб борилди. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор ўзининг 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги алимент маблағларини олдиндан тўлаб берди.
Яъни, қарздор алимент мажбуриятини ойма-ой бажариш ўрнига, фарзандларининг келажагини бугундан таъминлаш йўлини танлади. Мазкур тўловнинг амалга оширилиши натижасида ижро ҳужжати қонунчиликда белгиланган тартибда ижросиз қайтарилди.
Фарзандлар таъминоти — нафақат қонуний мажбурият, балки уларнинг келажаги учун масъулиятдир.
