Йўловчи хавфсизлиги — барчамиз учун муҳим!
2026-09-10 15:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида жойлашган автoшаҳбекатда йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, белгиланган тезлик меъёрларини бузмаслик, транспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш ҳамда йўловчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига юксак масъулият билан ёндашиш зарурлиги тушунтирилди.
Шунингдек, йўловчи ташиш жараёнида эҳтиёткорликни ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир ҳайдовчининг муҳим вазифаси экани таъкидланди.



