Чет эл фуқароси бўлган ундирувчига алимент маблағлари етказиб берилди
2026-09-10 14:40:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Р. Х.дан 41 миллион 600 минг сўм алимент маблағлари ундирилди.
Эътиборли жиҳати, мазкур ижро ҳужжати бўйича ундирувчи чет эл фуқароси ҳисобланади. Ундирилган маблағларни белгиланган тартибда нақд пул шаклида ундирувчига топшириш таъминланди.
Шу тариқа, мамлакат ҳудудидан ташқарида бўлган ундирувчининг ҳам қонуний манфаатлари таъминланиб, фарзанд таъминоти учун ундирилган маблағ ўз эгасига етказиб берилди.
