Пахта қабул қилиш пункти ва ишлаб чиқариш кластерида ўрганиш ўтказилди
2026-09-10 14:15:00 / Янгиликлар

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, полковник С.Т. Зупаров томонидан Фарғона туманида жойлашган «Боҳодир Лоғон Текстиль» МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пункти ҳамда ишлаб чиқариш кластерида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида объектдаги мавжуд ҳолат, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши ҳамда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди.
Аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, шунингдек, пахта йиғим-терими мавсумида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик кўриш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.









