Хорижий инвестор билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-09-09 22:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо шўъбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров Сингапурнинг International Dispute Resolution Chambers (IDRC) корхонаси Managing директори ва Co-Founder’и Charles Tay билан учрашди.
Учрашувда Фарғона туманида туризм ва ишлаб чиқариш йўналишларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳудуднинг мавжуд салоҳияти ва инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашдилар.





