Ноqонуний чиқиндихоналар бартараф этилди
2026-09-09 17:05:00 / Янгиликлар

Ўзкосмос агентлиги томонидан тақдим этилган мониторинг маълумотлари асосида Экополициянинг Фарғона туман бўлими ходимлари томонидан «Шоҳимардонобод» ва «Оқтом» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида аниқланган ноқонуний чиқиндихоналар махсус техникалар жалб этилган ҳолда шу куннинг ўзида бартараф этилди.
Шунингдек, чиқиндиларни, жумладан, саноат ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаган 3 нафар фуқарога нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилди. Қоидабузарларга жами 7 миллион 480 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Атроф-муҳитни асраш, ҳудудлар тозалигини таъминлаш ва экологик маданиятни юксалтириш барчамизнинг умумий вазифамиздир.




