Маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди
2026-09-09 16:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи А. Зиявитдинов томонидан Фарғона туманидаги «Оқ олтин» ва «Майдон» маҳаллаларида «маҳалла еттилиги» фаолияти ўрганилди.
Мазкур маҳаллалар янги бино қурилиши дастурига киритилиб, бунинг учун маблағ ажратилган. Ҳозирда «Оқ олтин» маҳалласи пахта саноати корхонасида, «Майдон» маҳалласи эса ветеринария биносида фаолият юритмоқда.
Ўрганиш давомида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хонадонларнинг даромад манбаларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
«Маҳалла еттилиги» аъзолари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, хонадонбай ишлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, амалга оширилган ишлар ва аниқланган маълумотларни тегишли электрон платформаларга ўз вақтида ҳамда тўлиқ киритиш юзасидан кўрсатмалар берилди.




