«Саноат» маҳалласида амалий ишлар
2026-09-09 16:00:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири Шухратжон Раҳимов ҳамда депутат Баҳодиржон Абдулмаматов томонидан «Саноат» маҳалласида томорқалардан самарали фойдаланиш ва тадбиркорлик лойиҳалари ўрганилди.
Маҳалланинг асосий драйвер йўналишларидан бири — малинaчилик билан шуғулланувчи хонадонларда ҳосилдорликни ошириш, сув таъминоти, маҳсулотни сақлаш ва сотиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, тадбиркор Дилмуроджон Умуржонов томонидан 500 миллион сўм ўз маблағи ҳисобидан ташкил этилган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар савдо шохобчаси фаолияти ўрганилди. Лойиҳа доирасида 4 та янги иш ўрни яратилган.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш, томорқалардан унумли фойдаланиш ва янги тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.



