Табиий ҳудудлардаги пешлавҳа ва кўрсаткичлар ўрганилди
2026-09-09 10:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 376-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманидаги табиий ҳудудларда ўрнатилган пешлавҳа ва ахборот кўрсаткичлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида тоғлар, даралар, сойлар ҳамда бошқа табиий ва рекреация масканларидаги ёзувларнинг амалдаги давлат тили қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги кўриб чиқилди.
Шунингдек, ҳудудларда аҳоли ва ташриф буюрувчилар учун ўрнатиладиган янги ахборот кўрсаткичлари, пешлавҳалар ҳамда огоҳлантирувчи белгилар матнларини давлат тили талабларига мувофиқ тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


