Фарғона туманида янги инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-09-09 07:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Туркиянинг “GLOBAL FRUITS EKSPORT” компанияси вакили Меҳмет Али билан учрашди.
Учрашувда Фарғона туманида маймунжон, малина ва қорақат етиштиришни йўлга қўйиш, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни Россия, Туркия ва бошқа хорижий давлатларга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, меваларни сақлаш учун замонавий музлаткич омбори ташкил этиш лойиҳаси юзасидан фикр алмашилди.
Лойиҳаларни амалиётга жорий этиш, инвестор учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



