Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-09-08 20:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида Фарғона тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов томонидан жисмоний ва юридик шахслар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, коммунал хизматлар ва инфратузилмага оид мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ижро учун масъул ташкилотларга йўналтирилди. Уларнинг ўз вақтида ва қонуний ҳал этилиши юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.






