Доимий комиссия йиғилиши ўтказилди
2026-09-08 19:40:00 / Мажлислар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича” доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ–5072-сонли ҳамда Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарорларига асосан Фарғона туманида ўтказилган 2026 йилги Ташаббусли бюджет жараёнининг 2-мавсуми натижалари тўғрисидаги масала ўрин олди.
Кун тартибидаги масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланиб, депутатлар томонидан тегишли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масала бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, уни Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш тавсия этилди.




