Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
2026-09-07 20:00:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибияти мудири Шуҳратжон Раҳимов ҳамда туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова томонидан “Хўжа Аҳмад Вале” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактик тадбирларни ташкил этиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ички ишлар органларининг маҳалла “еттилиги” ва ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, профилактика инспекторининг хизмат фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда жиноятчиликнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, аҳоли билан манзилли ишлашни кучайтириш ва қонун талабларининг тўлиқ ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Мазкур йўналишдаги ишлар депутатлик назоратига олиниб, қонун ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни доимий назорат қилиб бориш белгиланди.


