Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-09-04 15:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо шўъбаси бошлиғи Акбаржон Ахроров томонидан жисмоний ва юридик шахслар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни қонуний тартибда кўриб чиқиш, уларнинг ечимини таъминлаш ҳамда мурожаат эгаларига амалий кўмак кўрсатиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.



