Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-09-04 14:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Мурожаатларда илгари сурилган масалаларни ўз вақтида кўриб чиқиш, уларнинг қонуний ечимини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






