Мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар ўрганилди
2026-09-04 10:35:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири, 13-“Дамкўл” сайлов округи депутати Шухратжон Раҳимов ҳамда “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримов томонидан “Тинчлик” маҳалласида жойлашган 35-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида муассасадаги санитария-гигиена ҳолати, мавжуд шарт-шароитлар ва тарбияланувчилар учун яратилган имкониятлар кўздан кечирилди.
Аниқланишича, ташкилотда 8 та гуруҳ фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, асосий бинодаги ҳожатхонанинг яроқсиз ҳолатда экани сабабли болалар, айниқса куз-қиш мавсумида, ташқаридаги ҳожатхонадан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.
Шунингдек, иситиш тизими ҳолати қониқарли экани қайд этилди. Бироқ болаларнинг очиқ ҳавода мазмунли ҳордиқ чиқариши ва жисмоний фаоллигини таъминлаш учун ёзги ўйингоҳ мавжуд эмаслиги аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, санитария шароитларини яхшилаш ҳамда тарбияланувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.



