Йўл бўйида замонавий ёритиш тизими ўрнатилди
2026-09-04 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПҚ–5-сон қарори ижроси доирасида туман ҳудудига ташриф буюрувчилар ва аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда.
Хусусан, Фарғона туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан D090 “Фарғона–Водил–Шоҳимардон” йўлининг 4–6-километрлари оралиғига замонавий кўринишдаги, қуёш панеллари орқали қўшимча қувват олувчи 70 та кўча чироқлари ўрнатилмоқда.
Мазкур ёритиш тизими йўлнинг ушбу қисмида тунги вақтда ҳаракатланиш хавфсизлигини ошириш ҳамда аҳоли ва ташриф буюрувчилар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.



