Йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда
2026-09-04 08:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПҚ–5-сон қарори ижроси доирасида Фарғона туманида йўл инфратузилмасини яхшилаш ва пиёдалар учун қулай шароит яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Фарғона туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан D090 “Фарғона–Водил–Шоҳимардон” йўлининг 4–6-километрлари оралиғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 7,7 километр бетон бордюр ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 3 километр қисмида ишлар якунланди.
Шунингдек, 3 километр пиёдалар йўлаги барпо этилиб, кўзи ожиз фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар яратилди.






