Ҳуқуқий ва касбий билимлар янада оширилмоқда
2026-09-03 21:45:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимлиги ходимларининг ҳуқуқий ва касбий билимларини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш мақсадида туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда ҳокимлик ходимлари иштирок этиб, Президент Администрациясининг асосий вазифа ва ваколатлари, давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш тартиби ҳамда ҳужжатлар билан ишлашнинг муҳим жиҳатлари юзасидан батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Шунингдек, топшириқларни сифатли ва ўз вақтида ижро этиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш, ҳужжатлар ижросини назоратга олиш ҳамда давлат бошқарувида масъулият ва самарадорликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.






