Тадбиркорлар билан амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда
2026-09-02 18:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва мавжуд масалаларни жойида ҳал этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунларда Фарғона тумани ҳокимлигида “Фарғона Инвест Компанияси” ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 478-сонли қарори юзасидан тумандаги тадбиркорлар билан жойларда учрашув ва амалий ишлар ташкил этилмоқда.
Жараён давомида тадбиркорларнинг аризалари бевосита жойида қабул қилиниб, тегишли шартномалар тузилмоқда. Шунингдек, тадбиркорларга мазкур қарорда белгиланган имконият ва имтиёзлар, улардан фойдаланиш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Тадбиркорлар томонидан қарорда белгиланган имкониятлардан самарали фойдаланиш учун яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, “Фарғона Инвест Компанияси” томонидан олиб борилаётган тарғибот ва амалий кўмак ишларининг аҳамияти ижобий баҳоланмоқда.
Тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.




