Маҳаллаларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлиги ўрганилди
2026-08-29 23:25:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Озодахон Дадажонова, “Мадад” ННТ, Ёшлар маслаҳат гуруҳи ҳамда Эксперт гуруҳи аъзолари иштирокида “Наврўз” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги ПҚ–92-сонли қарори ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида қарор ижросининг амалдаги ҳолати 15 та саволдан иборат саволнома асосида атрофлича таҳлил қилинди. Жумладан, оилаларни камбағалликдан чиқариш, хонадон томорқаларидан самарали фойдаланиш, юқори даромадли экинларни етиштириш, аҳолининг агротехник кўникмаларини ошириш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, камбағал оилалар фарзандларини қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб, маҳалладаги ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш, уларни зарур ўқув жиҳозлари, ўқув қуроллари ва спорт кийимлари билан таъминлаш, қўшимча дарс ва тўгаракларга жалб этиш борасидаги ишлар ҳам ўрганилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва белгиланган вазифалар ижросини янада кучайтириш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар берилди.



