Фуқаролар мурожаатлари — депутат эътиборида
2026-08-29 23:25:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг 15-Оқбилол сайлов округи депутати Ахроржон Эркабоев томонидан “Саткак” маҳалласида фуқаролар билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида фуқаролар томонидан маҳалладаги айрим кўчаларни асфальтлаштириш, мавжуд инфратузилма муаммоларини бартараф этиш юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Депутат томонидан кўтарилган масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиб, кўчаларни асфальтлаштириш бўйича таклифлар “Ташаббусли бюджет” жараёнларига киритилгани маълум қилинди. Мазкур лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этиш орқали ҳудуддаги мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, фуқароларга “Ташаббусли бюджет” жараёнларида фаол иштирок этиш, маҳалладаги долзарб муаммоларни лойиҳа сифатида илгари суриш ва уларни жамоавий қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берилди.


