Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш — муҳим вазифа
2026-08-29 23:25:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибият мудири, 13-Дамкўл сайлов округи депутати Шуҳратжон Раҳимов томонидан “Дамкўл” маҳалласида Кенгаш қарори ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–172-сон Фармони ижроси доирасида амалга оширилди.
Ўрганиш давомида “Дамкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан ўзлаштирилиб, қайта фойдаланишга киритилган ҳамда ёшларга ажратилган ер майдонларининг суғориш таъминотини яхшилаш дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати кўздан кечирилди.
Аниқланишича, мазкур ер майдонларини суғориш суви билан таъминлаш мақсадида сув тармоғини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ёшлар учун ажратилган ер майдонларининг суғориш таъминотини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ишлар доимий назоратга олинди.
Шунингдек, амалга оширилаётган ишларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда якунланишини таъминлаш мақсадида мазкур йўналишдаги ўрганишларни давом эттириш белгиланди.

