“Обод” маҳалласида янги бино фойдаланишга топширилди
2026-08-29 14:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Фарғона тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Бинонинг тантанали очилиш маросимида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Диёрбек Хомидов, маҳалла еттилиги, фаоллар ва нуронийлар иштирок этди.
Мазкур бино давлат-хусусий шериклик асосида “Ривож-98” корхонаси томонидан барпо этилди. Замонавий ва қулай шароитларга эга бинода маҳалла еттилиги ходимлари учун алоҳида иш хоналари, мажлислар зали, зарур мебель ва техник жиҳозлар билан таъминланган.









