Фарғона туманида яна бир замонавий мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади
2026-08-29 13:05:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Фарғона туманидаги 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.
120 ўринли замонавий боғчада жажжи тарбияланувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва ҳар томонлама камол топиши учун барча зарур шароитлар яратилган.
Янги ва шинам масканнинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолиси учун қувончли воқеа бўлиб, ота-оналар учун ҳам катта қулайлик яратди.






