“Ёрдон” тоғ қутқарув гуруҳи учун янги бино фойдаланишга топширилди
2026-08-29 11:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг замонавий, барча зарур шарт-шароитларга эга янги “Ёрдон” тоғ қутқарув гуруҳи биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанали тадбирда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Ғ.М. Алавиддинов, туман ҳокими Нодиржон Машрапов, туман масъул раҳбарлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимлар учун яратилаётган замонавий хизмат шароитлари, шунингдек, қутқарув хизматининг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, тоғ шароитида қутқарувчиларнинг хизмат вазифаларини самарали ва тезкор бажаришини таъминлаш мақсадида янги махсус қутқарув автомобиллари тантанали равишда топширилди.
Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши қутқарувчилар учун муносиб ва замонавий хизмат шароитларини яратиш билан бирга, ҳудудда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини тезкор бартараф этиш ҳамда аҳолига ўз вақтида ёрдам кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Айниқса, янги махсус қутқарув автомобилларининг сафга киритилиши тоғли ҳудудларда қутқарув ишларини янада тезкор ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Мазкур эзгу ташаббус маҳалла фаоллари ва ҳудуд аҳолиси томонидан ҳам катта қувонч билан кутиб олинди. Замонавий қутқарув биноси ҳамда янги махсус қутқарув автомобилларининг фойдаланишга топширилиши аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, қутқарув хизматининг имкониятларини кенгайтириш ва фуқароларга тезкор ёрдам кўрсатиш борасида муҳим қадам бўлди.









