Фарғона туманида янги инвестициявий лойиҳа ишга туширилди
2026-08-28 17:05:00 / Янгиликлар

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Фарғона туманида яна бир муҳим инвестициявий лойиҳа амалга оширилиб, “FERMI 777” МЧЖнинг мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, тезкор музлатиш ва қадоқлаш корхонаси тантанали равишда ишга туширилди.
Фарғона тумани, “Янги аср” МФЙ ҳудудидаги саноат зонасида барпо этилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, маблағлар тўлиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан йўналтирилган.
Корхона йилига 5 минг тоннагача мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва тезкор музлатиш қувватига эга. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 150 та доимий иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 90 фоизи экспортга йўналтирилиши, йиллик экспорт ҳажми эса 10 миллион АҚШ долларига етиши кўзда тутилган.
Тантанали очилиш тадбирида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, ҳоким масъул ўринбосарлари, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.









