Фарғона тумани фаоллари юксак эътироф этилди
2026-08-28 14:25:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ, бир гуруҳ Фарғона тумани фаоллари юксак эътирофга сазовор бўлди.
Тақдирланганлар орасида иқтисод, бандлик, ижтимоий соҳа, тиббиёт, таълим, маданият, ёшлар сиёсати, хотин-қизлар, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, инвестиция, қурилиш ва ободонлаштириш йўналишларида самарали меҳнат қилаётган соҳа вакиллари бор.
Фарғона тумани ҳокимлигида ўтказилган тантанали тадбирда эсдалик нишонлари муносиб эгаларига топширилди.
Тадбирда Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимиз эришган ютуқлар, инсон қадри ва манфаатларини таъминлаш, жамиятнинг барча соҳаларини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлади.
Мазкур юксак эътироф — Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшилаётган муносиб меҳнатнинг эътирофидир.









