Фарғона туманида хорижий инвесторлар билан янги лойиҳа муҳокама қилинди
2026-08-27 14:05:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда ҳоким ўринбосари Акбаржон Ахроров Хитой Халқ Республикаси, Синьцзян-Уйғур Автоном райони, Қизилсув-Қирғиз Автоном округидан ташриф буюрган “SAN IMPORT EXPORT” МЧЖ ХК раҳбарлари билан учрашди.
Самимий ва очиқ мулоқотда туманда чорвачиликни ривожлантириш ҳамда чорва моллари учун ем ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Учрашув давомида инвесторларнинг саволларига батафсил жавоблар берилиб, лойиҳани амалга ошириш учун яратилаётган шарт-шароитлар, замонавий технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида лойиҳани амалиётга татбиқ этиш бўйича келишувга эришилиб, янги корхона ташкил этилди.




