Фуқаролар мурожаатлари тингланди
2026-08-27 13:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Унда жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Қабул давомида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий ёрдам, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар эса тегишли масъул ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.





