Фарғона туманининг “Беруний” маҳалласидаги носоз таянчлар янгиланмоқда
2026-08-25 17:55:00 / Янгиликлар

Йиллар давомида хизмат қилган, вақт синовидан ўтган эски таянчлар энди ўз ўрнини замонавий ва мустаҳкам таянчларга бўшатмоқда.
Фуқаролар мурожаати асосида маҳалладаги электр тармоғи ҳолати ўрганилиб, носоз таянчларни янгилаш ишлари бошланди. Бу, аввало, электр таъминоти хавфсизлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган муҳим амалий қадамдир.
Айниқса, Мустақиллик байрами арафасида амалга оширилаётган ушбу ишлар “Беруний” маҳалласи аҳолиси учун ўзига хос байрамона туҳфа бўлди. Мурожаатнинг эътиборсиз қолдирилмай, амалий натижага айлангани фуқароларни ҳам мамнун этди.
Энди узоқ йиллар хизмат қилган эски таянчлар ўрнига янги, мустаҳкам таянчлар қад ростлайди.


