“Шоҳимардон шифо” сиҳатгоҳи фаолияти билан танишилди
2026-08-22 17:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Шоҳимардон шифо” сиҳатгоҳи фаолияти билан танишди.
Ўрганиш давомида сиҳатгоҳда фуқароларга тиббий-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш учун яратилган шароитлар, даволаш хоналари, тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, дори воситалари захираси ҳамда муассаса биносининг техник ҳолати атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, сиҳатгоҳ ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишилиб, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш, дам олувчилар ва беморлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






