Фаол нуронийлар учун “Чодак” масканига саёҳат уюштирилди
2026-08-21 19:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани фаол нуронийлари учун вилоят “Нуроний” жамғармаси ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Кексалар туризм ойлиги” доирасида Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги байрами арафасида Наманган вилоятидаги “Чодак” дам олиш масканига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида нуронийларимиз масканнинг сўлим табиати ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиб, мазмунли ҳордиқ чиқардилар.
Шунингдек, “Бир пиёла чой устида” давра суҳбати ташкил этилиб, самимий мулоқот, ҳазил-мутойиба ҳамда дилрабо куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Давра давомида нуронийлар ўзаро фикр алмашиб, ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Фаол нуронийларимиз мамлакатимизда кексаларга кўрсатилаётган юксак эътибор, улар учун яратилаётган кенг имкониятлар, ғамхўрлик ва эътирофлардан мамнун эканликларини билдириб, Юртбошимизга, вилоят ва туман раҳбарларига ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.
Мазмунли саёҳат якунида барча нуронийларимиз ўз яшаш манзилларига соғ-саломат, кўтаринки кайфиятда қайтиб келдилар.






