Қутқарувчиларнинг амалий кўникмалари мустаҳкамланмоқда
2026-08-21 13:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фавқулодда вазиятларда бошқариш маркази ходимлари томонидан Фарғона тумани ФВБ “Ёрдон” қутқарув гуруҳи қутқарувчилари иштирокида ўқув семинари ва амалий машғулот ташкил этилди.
Машғулот давомида қутқарувчиларга замонавий ёнғин-қутқарув асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланиш, уларни ишлатишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда махсус ҳимоя аппаратларидан тўғри фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар берилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш, қутқарув ишларини хавфсиз ҳамда самарали ташкил этиш, мавжуд техник воситалардан оқилона фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалар мустаҳкамланди.

