Фарғона тумани ИИБда “Уч авлод” тамойили асосида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди
2026-08-20 17:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Ички ишлар бўлимида ходимлар ўртасида авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминлаш, бой хизмат тажрибасини ёш авлодга етказиш ҳамда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мақсадида “Уч авлод” тамойили асосида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Унда ички ишлар тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, айни пайтда хизмат қилаётган ходимлар ҳамда ёш авлод вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида ички ишлар органларидаги кўп йиллик хизмат тажрибаси, касбга садоқат, хизмат интизоми, масъулият ва фидойилик каби фазилатлар ҳақида фикр алмашилди. Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар ўзларининг бой тажрибалари ва ҳаётий сабоқлари билан ўртоқлашиб, ёш ходимларга хизмат фаолиятида асқотадиган муҳим тавсия ва маслаҳатларини бердилар.
Шунингдек, ёш ходимлар учун устозлар тажрибасини ўрганиш, касбий маҳоратини ошириш ва хизмат вазифаларига янада масъулият билан ёндашиш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбирда авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминлаш, устоз-шогирд анъаналарини янада мустаҳкамлаш, кўп йиллик хизмат тажрибасини ёш ходимларга етказиш ҳамда уларни Ватанга садоқат ва юксак масъулият руҳида тарбиялаш муҳим вазифалардан бири экани қайд этилди.



