Ёшлар билан ҳуқуқий учрашув ўтказилди
2026-08-14 22:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона вилоятида ёшлар билан ҳуқуқий саводхонликни ошириш, уларни коррупция ва жиноятчиликдан ҳимоя қилиш мақсадида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида коррупция ва бошқа жиноятлардан жабр кўрган ёшларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси тизимида ишлашга қизиққан ёшларга ишга қабул қилиш тартиби, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда тизимда фаолият юритиш учун қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтиб, ёшларнинг саволларига мутахассислар томонидан ҳуқуқий асосланган жавоблар берилди.
Мажбурий ижро бюроси бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма Ички хавфсизлик шуъбаси катта инспектори ва Фарғона туман бўлим бошлиғи иштирокида Фарғона тумани 62-сонли мактабда ёшлар билан учрашув ўтказилди.



