Маҳаллаларда янги микролойиҳалар — янги имкониятлар
2026-08-14 21:40:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона туманидаги “Янги аср” ҳамда “Тошқўрғони Азиз” маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, янги микролойиҳаларни йўлга қўйиш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш масалаларида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи А. Зиявитдинов маҳалла еттилиги билан учрашиб, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича мавжуд имкониятлар ҳамда аниқ вазифаларни муҳокама қилди.
Мулоқот якунида август ойи якунига қадар белгиланган режа асосида янги микролойиҳаларни ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Белгиланган мақсадларга эришиш учун масъулларга зарур кўмак ва тавсиялар берилди.






