Шоҳимардонда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-08-13 18:10:00 / Очиқ мулоқотлар

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёшлар куни тадбирлари доирасида Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда чекка ва олис ҳудуддаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва ғояларини рўёбга чиқариш, бандлигини таъминлаш ҳамда замонавий касбларга ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот аввалида вилоят ҳокими бугунги кунда Фарғона туманини Шарқий туристик курорт дарвозасига айлантириш, хусусан, Шоҳимардон қишлоғида халқаро туризм марказини ташкил қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланаётганини таъкидлади.









