Пойтахтда ахборот хизматлари раҳбарлари учун семинар-тренинг бошланди
2026-08-10 14:35:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида семинар-тренинглар бошланди.
Тренингнинг дастлабки машғулотида профессор Беруний Алимов иштирок этиб, ахборот хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан очиқ ва тизимли мулоқот ўрнатиш борасида ўз тажриба ва кўникмалари билан ўртоқлашди.
Машғулот давомида ҳокимликлар ахборот хизматлари олдида турган муҳим вазифалар, ахборотни тезкор, холис ва сифатли етказиш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.




