Фарғона туманида профилактик учрашувлар ўтказилди
2026-08-10 12:15:00 / Янгиликлар

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик ойлиги доирасида Фарғона туманида Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан аҳоли ўртасида хавфсизлик маданиятини юксалтириш ҳамда қўриқлаш хизматларининг афзалликларини кенг тарғиб этишга қаратилган профилактик учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида фуқароларга хонадонлар ва тадбиркорлик субъектларини марказлашган қўриқлаш хизматига улашнинг афзалликлари, мол-мулк хавфсизлигини ишончли таъминлаш имкониятлари ҳамда ушбу хизматлардан фойдаланиш тартиби юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, қўриқловга олинган объектлар устидан кеча-кундуз узлуксиз назорат олиб борилиши, фавқулодда вазиятлар юзага келганда эса тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар томонидан зудлик билан чоралар кўрилиши тушунтирилди.
Тадбир якунида фуқароларга ҳушёрликка риоя этиш, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш борасида тушунтиришлар берилди.



